Ўзбекистон ва Тожикистон чегарачилари илк бор ҳамкорликда ҳарбий-ўқув машғулотини ўтказди
(last modified Mon, 20 Aug 2018 04:27:43 GMT )
август 20, 2018 09:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарачилари махсус ҳарбий-тактик ўқув машғулоти ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Дарё.уз сайтигаькўра, мазкур ўқув машғулоти ҳар икки давлат тарихида илк бор ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар қуролланган шартли душманнинг ҳужумини биргаликда бартараф этди.

Maxсус тактик ўқув машғулотига эрталабки соат 7:00 да старт берилди. Машғулот сценарийсига кўра, жангарилар гуруҳи чегарани бузиб ўтиб, Амударё орқали Ўзбекистон томон ҳаракатланди. Яна бир гуруҳ «террорчилар» эса дарёни кечиб ўтиб, Тожикистон ҳудудига кириб борди.

Шартли душман аниқланганидан сўнг ҳар икки давлат чегарачилари тезликда ўзаро алоқа ўрнатди. Чегарачилар яширин тарзда қуролланган гуруҳни кузатиб бориб, қарама-қарши томондан жангга киришди.

Ўқув машғулотларига дронлар, зирҳли техника, жанговар катерлар, шунингдек, ҳаво кучлари ҳам жалб этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаракатлари Ўзбекистон ва Тожикистон чегара қўшинлари қўмондонлари томонидан кузатиб борилди. Жангарилар «йўқ қилиниб», ўқув машғулоти муваффаққиятли якунланди.

Машғулотлар сўнгида жанговар тайёргарлиги юқори бўлган ҳарбий хизматчилар қимматбаҳо совғалар ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Ёрлиқ