Марказий Осиё диний уламолари мусулмонлар ўртасида ваҳдатни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлашди
Марказий Осиё ва Озарбойжон республикаси диний уламолари ислом душманлари қаршисида туриб, мусулмонлар ўртасида бирлик ва ваҳдатни кучайтиришни таъкидлашди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Озарбойжон республикаси диний уламолари Арафот саҳросида ўтказилан бир маросим чоғида ислом дунёсидаги сўнгги ўзгаришларга тўхталиб, душманлар қаршисида исломий қадриятларни ҳимоя қилиш вақти етиб келган деб эълон қилдилар.
Ҳаж маросими зиёратчилари шундай бир кунда Арафот саҳросида мушриклардан нафратланиш маросимида мусулмонлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирликни кучайтириш шунингдек душманларни низо солувчи ақидаларига қарши курашни кучайтириш зарурлигини эълон қилдилар.