Тожикистон миллий келишув коалициясининг таъсис этилиши
(last modified Thu, 13 Sep 2018 06:23:16 GMT )
сентябр 13, 2018 11:23 Asia/Tashkent

Тожикистон мухолифатидаги тўрта партия ва ташкилот Польша пойтахти Варшава шаҳрида йиғилиш ўтказиб, Тожикистон миллий келишув коалициясини таъсис этишди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Тожикистон миллий келишув коалициясининг таъсис этилиши”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Тожикистон мухолифатидаги тўрта партия ва ташкилот Польша пойтахти Варшава шаҳрида йиғилиш ўтказиб, Тожикистон миллий келишув коалициясини таъсис этишди. Ушбу йиғилишда, Эркин фикрловчилар жамияти, Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати, Марказий Осиё муҳожирлари жамияти ва Исломий уйғониш партияси вакиллари, Муҳиддин Кабирийни Тожикистон миллий келишув коалициясига раис этиб сайлашди. Эркинфикрловчилар жамияти котиби Алимшир Замонов, Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати вакили Шарофиддин Гадоев, Марказий Осиё муҳожирлари жамияти раиси Илҳомжон Яқубов ва Исломий уйғониш ҳаракати раиси Муҳиддин Кабирий Тожикистон миллий келишув коалициясини таъсис этиш тўғрисидаги декларацияни Польшанинг Варшава шаҳрида имзолашди. Тожикистоннинг мухолифатдаги гуруҳ раҳбарлари томонидан имзоланган Миллий келишув коалициясини таъсис этиш декларациясида, ушбу коалициянинг асосий мақсадини адолатсизлик, қонунсизлик, диктаторлик, самарсизлик ва қинғир ишларга қарши кураш деб аталди.

      Тожикистон миллий келишувини ташкил этишга боғлиқ томони шундаки, Варшава йиғилишида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон давлатининг делегацияси ҳам иштирок этди. Имомали Раҳмон давлатига қарши бўлган мухолифатдаги партиялар ва гуруҳлар ичида энг фаоли ҳисобланмиш 24-гуруҳ Тожикистон миллий келишув коалициясига ҳозирча қўшилгани йўқ.  Тожикистон масалалари бўйича экспертларнинг фикрича, агар ушбу коалицияга 24 гуруҳи ҳам қўшилса, унда Тожикистоннинг сиёсий майдонида кескин сиёсий ўзгаришлар юз беради. Шубҳасизки, сиёсий қарашларнинг бир бирига қарама-қаршилиги айниқса, ушбу гуруҳ ва исломий уйғониш партияси раҳбарлари ўртасидаги ихтилоф ва келишмовчиликлар ҳозиргача ушбу ишнинг амалга ошишига тўсқинлик қилиб келмоқда.

     Бундан олдинроқ, 2016 йилда Германиянинг Дортмунд шаҳридаги йил якунига бағишланган йиғилишда ҳам 24 гуруҳининг вакиллари иштирок этмади. Тожикистон миллий коалициясини таъсис этишга боғлиқ иш юзасидан, Душанбе давлатининг мухолифатидаги сиёсий фаоли ҳисобланмиш Саййид Юнус Истаравшаний бу хусусда ўз мақоласида шундай ёздики, тожик оппозициясининг мамлакатдан ташқарида хусусан европадаги фаолияти қисқа муддат ичида кўзга кўринди ва юксалди. Бу эса шуни кўрсатадики, тарқоқ кучларни бирлаштириб, ўз курашларини якдиллик ва ҳамжиҳатлик билан ҳамда режалаштириб олиб боришларига қодир эканлигини намоён этди.

    Ушбу тожик мухолифатидаги сиёсий фаолнинг ёзишича, Тожикистон миллий келишув коалициясини таъсис этиш унчалик ҳам осон эмас эди. Негаки, Тожикистон хавфсизлик расмийлари охирги бир йил давомида ушбу коалициянинг ташкил этилишига монеълик қилиб келди. Жумладан, хавфсизлик расмийлари мухолифатдагилар сафини заифлаштириш ва улар орасида ихтилоф келтириб чиқариш ҳамда сиёсий фаолларни мамлакатга чорлаб, улардан алдов ва ҳийла йўли билан ўз айбларини тан олиш ва мухолифатдаги гуруҳларнинг ишларини фош этиш каби чораларни кўришди. Аммо, оппозиция сабр-тоқат ва қунт билан ҳамда аниқ режаларга таяниб, ушбу тўсиқ ва тўғаноқлардан ўтиб олишди. Ҳар ҳолда шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, Тожикистон мустақиллиги муносабати билан Варшава йиғилиши доирасида муҳим воқеа юз берди. Бу ҳам бўлса, Тожикистондан ташқарида бўлган мухолифатдаги кучларнинг янги иттифоқи томонидан баёнот берилди.

      Унда 1990 йилларда Халқ фронти томонидан Тожик миллий манфаатлари давлатининг қулатилиши қайд этилган. Ушбу мавзуга нисбатан, анча вақтлардан бери Тожикистон давлати ўзининг хавотирларини билдириб келган. Лекин шунга қарамай, Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон давлатига қарши бўлган хорижда фаолият олиб бораётган мухолифатдагилар томонидан таъсис этилган Тожикистон миллий келишув коалицияси муҳим аҳамият касб этсада, бироқ мухолифатдагиларнинг Тожикистон халқи билан бевосита мулоқот қилишларининг имкони йўқлиги, ушбу колициянинг заиф нуқтаси ҳисобланади.         

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ