Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари шартли террорчиларга қарши қўшма операция бошлади
(last modified Tue, 18 Sep 2018 06:57:56 GMT )
сентябр 18, 2018 11:57 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари шартли террорчиларга қарши қўшма операция бошлади
    Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари шартли террорчиларга қарши қўшма операция бошлади

18 сентябрь куни Сўғддаги «Чорухдайрон» ҳарбий-ўқув полигонида тарихда илк бор Тожикистон ва Ўзбекистон аскар ва офицерларининг аксилтеррор машғулотлари бошланди, деб хабар берди "Азия-Плюс".

Машғулотлар Тожикистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, мамлакат мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Эмомали Собирзода ва Ўзбекистон қуролли кучлари бошлиғининг ўринбосари полковник Шавкат Икромов бошчилигида ўтказилмоқда.

22 сентябргача бўлиб ўтадиган машғулотларда икки давлат аскар ва офицерлари ҳамкорликда аксилтеррор операциялари ўтказишда ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқади.

Машғулотлар режасига кўра, икки давлат қуролли кучлари хориждан кириб келган ва Фарғона водийсидаги вазиятни издан чиқаришга уринган шартли террорчилар гуруҳини қуршаб олиши ва йўқ қилиши керак бўлади.

Машғулотларга Ўзбекистондан 100дан ортиқ ва Тожикистондан 500 нафар аскар ва офицерлар жалб этилган.

Ёрлиқ