Қозоғистон Каспийда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилиши ҳақидаги миш-мишларни рад эди
(last modified Wed, 19 Sep 2018 14:00:45 GMT )
сентябр 19, 2018 19:00 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Каспийда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилиши ҳақидаги миш-мишларни рад эди
    Қозоғистон Каспийда АҚШ ҳарбий базаси жойлаштирилиши ҳақидаги миш-мишларни рад эди

Қозоғистон ҳукумати АҚШ қуролли кучлари Каспий денгизида жойлаштирилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда Аки Пресс хабар берди. 

Ахборот ва коммуникация вазири Даурен Абаевнинг таъкидлашича, Қозоғистонда хорижий ҳарбий базалар бўлишига йўл қўйилмайди. У минтақада АҚШ ҳарбийларини пайдо бўлиши ҳақидаги хабар фейк эканлигини билдирди.

Жорий йил апрелида Қозоғистон парламенти АҚШ махсус юкларини Афғонистонга тижорат транзитини таъминлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаганди. Унда мамлакатнинг Каспийдаги Актау ва Курик портлари Афғонистонга АҚШдан ҳарбий бўлмаган юкларни етказиш маршрутига киритилган.

Бу эса АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Қозоғистоннинг Каспий денгизидаги портларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлгани ҳақида миш-мишларга сабаб бўлди.

Қозоғистон ахборот вазири сўзларига кўра, Актау конвецияси Каспийда ушбу денгиз давлатларига тааллуқли бўлмаган мамлакат қуролли кучлари бўлиши ва кемалари сузишини тақиқлайди.