Туркманистон инсон ҳуқуқлари бӯйича БМТнинг тавсиясини рад қилди
Туркманистон давлати мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш бӯйича БМТ ишчи гуруҳининг бир қанча тавсияларини рад қилди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Туркманистон давлати БМТнинг мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш бӯйича ишчи гуруҳининг Маҳаллий аҳолининг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш конвенсиясини қабул қилиш, виждон ва сӯз эркинлиги, шунингдек мамлакат қамоқхоналарида жазо муддатини ӯтаётган маҳбусларнинг ҳолидан хабардор бӯлиш ҳақидаги тавсияларини рад қилди.
БМТ жорий йилнинг май ойида Ашхободга мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилашга қаратилган 191 тавсия йӯллаган эди. Туркманистон бу тавсиялардан 81 тасини қабул қилди, 19 тасини тамомила рад қилди, 90 тасини эса ӯрганиб чиқиш жараёни давом этмоқда.