Қирғизистонда руҳонийларга дунёвийлик таълимотидан мажбурий дарс берилиши кутилмоқда
(last modified Sun, 23 Sep 2018 13:14:45 GMT )
сентябр 23, 2018 18:14 Asia/Tashkent
  • дунёвийлик таълимотидан мажбурий дарс берилиши
    дунёвийлик таълимотидан мажбурий дарс берилиши

Қирғизистондаги Мусулмонлар маънавияти идораси ва Диний ишлар бўйича давлат қўмитаси маълумотига кўра, октябрь ойида ўтказилиши кутилаётган қирғизистонлик руҳонийларнинг диний ваколатини узайтиришга оид янги танлов жараёнида уларга секуляризм таълимотидан дарс берилиши кўзда тутилади.

Тасним ахборот агентлигига кўра, Қирғизистондаги Мусулмонлар маънавияти идорасининг янги устави асосида бу мамлакат Диний муассасалари раҳбарларига диний ва секуляризм назарияларидан мажбурий таълим берилади.

Қирғизистон Мусулмонлар маънавияти идораси ва диний ишлар бўича давлат комиссияси бу мамлакатдаги динни давлат  сиёсатига мослаштириш, ҳамда  исломга тамойил этувчи гуруҳлар фаолиятини назорат қилувчи иккита идора ҳисобланади.

 Ваколатларини тасдиқлаш ҳамда   муассасалар, диний мактаблар, масжидлар ва бошқалардан иборат барча диний идоралар фаолиятини назорат қилиш масъулияти ушбу икки ташкилот зиммасидадир.

Сўнгги йиллар ичида,  айниқса,  ИШИД террорчи гуруҳининг Афғонистон шимолида пайдо бўлгани тўғрисидаги овозаларнинг кӯпайиши ҳамда  бу террорчилик гуруҳининг  Марказий Осиёга таъсир ўтказишни режалаштиргани борасидаги миш- мишлар ортидан  қирғизистонлик  масъуллар орасида консерваторликнинг янги тўлқини вужудга келган.

Шу асосда Қирғизистондаги Диний ишлар бўйича давлат комиссияси  бу мамлакат  жамоат имомлари диний ваколатини узайтириш масаласини қайта кўриб чиқиш  қарорига келган.

Сўнгги йиллар ичида бу мамлакатда  кӯзга  ташланадиган бошқа масалалардан бири  руҳонийларга секуляризмдан дарс бериш мавзўсидаги фактордир.

Қайд қилиш жоизким, Қирғизистон аҳолисининг 80  фоизини мусулмонлар ташкил қилади.