Қирғизистон президенти Ню-Йоркка борди
(last modified Mon, 24 Sep 2018 08:06:57 GMT )
сентябр 24, 2018 13:06 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти Ню-Йоркка борди

Сооранбай Жээнбеков БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида иштирок этади

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Қирғизистон президенти Сооранбай Жээнбеков БМТ Бош Ассамблеясининг 73 йиғилишида иштирок этиш учун Ню-Йорк шаҳрига борди.

Сооранбай Жээнбеков ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 73 йиғилишида нутқ сўзлайди ва БМТ бош котиби Антониу Гутерреш билан ҳам мулоқот ўтказади.

У турли мамлакатлар президентлари  билан ҳам дийдорлашиб, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматовга бағишланган фото-кўргазмада ҳам иштирок этади.