сентябр 24, 2018 13:48 Asia/Tashkent
  • Душанбе Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўлини қуриш ғоясидан вақтинчалик воз кечди
    Душанбе Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўлини қуриш ғоясидан вақтинчалик воз кечди

«Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши Душанбени Туркманистондан Тожикистонга темир йўлни Афғонистон шимоли орқали қуриш ғоясидан «вақтинчалик воз кечишга» мажбурлади», - дея айтиб ўтди Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Содиқ Имомий Ашурбойзода «Коммерсантъ» билан суҳбатда.

Тошкентда 20 сентябрь куни «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида» конференцияси бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокчиларга Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатлар билан транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Евроосиё логистик харитасини ўзгартирувчи бир нечта янги темир йўллари қуришни режалаштирмоқда. Ҳозир ушбу минтақада ташувчилар вақтнинг 40%гача йўқотишга мажбур бўлмоқда. Шу сабабдан ҳам бунга боғлиқ харажатлар туфайли нархлар ошмоқда, дейилади мақолада.

Гурбангули Бердимуҳамедов, Имомали Раҳмон ҳамда Ҳамид Карзай ўртасида Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон (ТАТ) трансафғон йўлагини барпо этиш бўйича уч томонлама музокаралар ва қурилиш лойиҳаси бўйича меморандумни имзолаш 2013 йил бошида бўлиб ўтди. 2016 йилнинг ноябрида Туркманистон йўлнинг ўз участкаси қурилишини якунлаб, уни Афғонистон билан чегарагача олиб борди.

Ёрлиқ