сентябр 25, 2018 16:57 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчи гуруҳи
    ИШИД террорчи гуруҳи

ИШИД террорчи гуруҳи Марказий Осиёда ўзининг таянч нуқталарини ташкил этишга уринмоқда.

МДҲ Аксилтеррорчилик маркази раҳбари полиция генерал-полковниги Андрей Новиков “Иссиқ-Кўл – Антитеррор – 2018” иккинчи босқич ўқув машғулотида деди:

“Ислом давлати” халқаро террорчилик уюшмаси Марказий Осиёда ўзининг таянч нуқтасини ташкил этиш ва “уйқуда бӯлган ячейкаларни” жонлантиришга ҳаракат қилмоқда.

“Юзага келган тезкор вазият таҳлил натижаларига кўра, қўшма аксил террорчилик ўқув машғулотларининг йўналишларини ишлаб чиқишда нафақат Қирғизистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига бевосита таҳдид соладиган асосий муаммоларга эътибор қаратишга қарор қилинди”, - деди Новиков ўқув машғулоти очилиш маросимида.

Ёрлиқ