Туркманистон президенти бобосининг медали Бердимуҳаммедовга топширилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i37950
Россия давлати Туркманистон президенти Бердимуҳаммед Анаев номидаги " Шижоат" медалини Гурбангули Бердимуҳаммедовга топширди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 25, 2018 19:12 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти
    Туркманистон президенти

Россия давлати Туркманистон президенти Бердимуҳаммед Анаев номидаги " Шижоат" медалини Гурбангули Бердимуҳаммедовга топширди.

Форс ахборот агентлигининг хабарига кўра,  Туркманистон  президентининг бобоси Бердимуҳаммед Анаев Иккинчи жаҳон уруши пайтида Қизил армия сафларида немисларга қарши курашган эди.

У Иккинчи жаҳон урушида ярадор бўлганидан сўнг ўз ватанига қайтаб келиб, 1948  йили Ашхободда рўй берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганди.

Туркманистондаги Россия федерацияси элчиси Александр Блохин  ўтказилган маросим чоғида бу медални Бердимуҳаммедовга топширди.

Туркманистон президенти Россия давлатига миннатдорчилик билдириб,  медални мамлакат Мудофа вазирлиги музейига ҳадя этди.