Душанбе шаҳри МДҲга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мезбони
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i37951
МДҲга аъзо мамлакатлар иттифоқининг ижроия идораси бу ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари навбатдаги кенгашининг Тожикистонда ўтказилиши ҳақида хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 25, 2018 19:38 Asia/Tashkent
  • Душанбе шаҳри
    Душанбе шаҳри

МДҲга аъзо мамлакатлар иттифоқининг ижроия идораси бу ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари навбатдаги кенгашининг Тожикистонда ўтказилиши ҳақида хабар қилди.

Форс ахборот агентлигингинг хабар қилишича, МДҲга аъзо мамлакатлар иттифоқининг ижроия идораси бу ташкилотга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг кенгашини Тожикистон мезбонлигида ўтказилишини маълум қилди.

  Мазкур хабарга биноан, аъзо мамлакатлар  дипломатик муассасалари раҳбарлари кенгаши бу ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишидан бир кун олдин -27 сентябр куни ўтказилиши кутилмоқда.

 МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари  бу йиғилиш жараёнида  иш дастуридаги муҳим мавзулар, ҳамда  бу ташкилот доирасидаги ўзаро муносабатлар  масалалари юзасидан фикр алмашишади.

МДҲга аъзо мамлакатлар ТИВ раҳбарлари шунингдек  бу ташкилот доирасидаги энг аҳамиятли,  хусусан,  ўзаро ҳамкорликларини чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишади.