сентябр 25, 2018 20:43 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда экстремистик гуруҳлар
    Қирғизистонда экстремистик гуруҳлар

Қирғизистон Алоқа ва технологиялар қўмитаси Бишкек прокуратураси фармони асосида Твиттердаги террористик ва экстремистик гуруҳлар фойдаланувчиларининг барча ҳисобларини блокировка қилингани ҳақида хабар берди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  блокировка қилинган ҳисоблар Алқоида, ИШИД ва бошқа террорчилик гуруҳлар аъзоларига тегишлидир.

Бишкек прокуратураси фармони асосида Қирғизистон Алоқа ва технологиялар қўмитаси Твиттердаги ушбу ҳисобларга қарши жиддий чора кўришга вазифадор қилинган.

Қирғизистон Алоқа ва технологиялар қўмитаси дастурига биноан, бу мамлакатдаги телеком компаниялари ва интернет провайдерлари   қора рўйхатга киритилган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиши мумкин эмас.

 

Ёрлиқ