сентябр 26, 2018 20:02 Asia/Tashkent
  • Туркманистон
    Туркманистон

Туркманистон президенти қарори асосида энди бу мамлакатда газ, сув, электр- энергия ва туз текин бўлмайди.

2019 йилнинг 1 январидан эътиборан Туркманистонда аҳолига  электр энергияси, табиий газ, ичимлик  суви ва ош тузини бепул етказиб бериш тўхтатилади

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов  эркин иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ҳамда электр- энергияси, газ ва коммунал хизматлар учун нархларни тартибга солиш мақсадида бу қарорни қабул қилганини маълум қилди.

Хабарда келтирилишча,  яқин кунларда коммунал хизмат нархи эълон этилади.

Туркманистон президенти  ушбу манбаларни сақлаш ва тежаш мақсадида  келаси йилнинг 1 январидан эътиборан аҳолига  электр энергияси, табиий газ, ичимлик  суви ва ош тузини бепул етказиб беришнинг  тўхтатилишини маълум қилди.

Туркманистон собиқ президенти Сапармурод Ниёзов даврида бу мамлакат аҳолиси учун газ, электр -энергия, сув ва тузни бепул етказиб бериш тизими жорий қилинганди.

 

Ёрлиқ