Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик қилиш Туркманистонга топширилди
(last modified Sat, 29 Sep 2018 14:32:19 GMT )
сентябр 29, 2018 19:32 Asia/Tashkent
  •  Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига  раислик қилиш Туркманистонга топширилди

Тожикистон пойтахтида ташкил этилган Сраҳбарларининг саммити охирида ушбу Иттифоққа раҳбарлик қилиш Туркманистонга ўтди.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислик  қилиш масъулияти шундай бир шароитда  Туркманистонга топширилмоқдаки, ушбу Иттифоққа аъзо мамлакатлар вазияти мураккаб бир  даврда қарор топган.

Ҳақиқатан ҳам Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари, бир томондан, Ғарб ва хусусан Американинг Россияга қўшни бўлган юртларда нуфуз топиш ҳаракатлари, бошқа томондан, айрим араб давлатлари ҳимояси остида бўлган ИШИД террорчи гуруҳига ўхшаган қатор террорчи гуруҳларнинг таҳдидлари остида қолишган.

Зеро ИШИДга ўхшаган террорчи гуруҳлар учун тинч бўлган Марказий Осиё минтақаларида базалар ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.

МДҲнинг террорчиликка қарши маркази раиси Анди Новиков бу борада нутқ сўзлаб, ИШИД каби террорчи гуруҳларга айрим тарафдорларнинг  қўшилиш сони Марказий Осиё минтақаларидан кам бўлганига ишора қилди.

Унга кўра, Ироқ ва Сурияга бориб,  террорчиларга қўшилиш учун экстремистларнинг сони камайган бўлсада, бироқ ИШИД сафларида жанг қилган террорчилар  ўз ватанларига қайтиш йўлларини излашмоқда.

Албатта, бу каби ҳолатлар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларини хавотирга солган.

МДҲ давлатлари терроризм хавфини ўз вақтида ва самарали қайтариш учун ўзаро келишилган, аввало, олдиндан зарба беришга қаратилган ҳаракатларга тайёр туриши лозимлигини Душанбе саммитида таъкидлашди.

Ўзбекисттон президенти ҳам бу ҳақда сўзлаган нутқида,«Ҳозирги пайтда уларнинг Яқин Шарқдан Афғонистонга, МДҲ чегаралари яқинига кўчиб ўтиш тенденцияси кучаймоқда.

Мамлакатларимиз терроризм хавфини ўз вақтида ва самарали қайтариш учун ўзаро келишилган, аввало, олдиндан зарба беришга қаратилган ҳаракатларга тайёр туриши лозим», - деган.

Унинг таъкидлашича, МДҲ маконида юзага келаётган хавфсизликка қарши таҳдидларнинг ўз вақтида олдини олиш учун таҳлилий ва тезкор ахборот билан мунтазам алмашишнинг амалдаги механизмлари доирасида самарали ҳамкорликни таъминлаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлар фаолиятини мувофиқлаштиришни кучайтириш муҳим.

Шунингдек, унинг билдиришича, Афғонистонда ҳануз давом этаётган қуролли можаро Ҳамдўстликка аъзо мамлакатларнинг аксарияти учун умумий таҳдид бўлиб қолмоқда. 

Унинг фикрича, МДҲ Афғонистон муаммосини сиёсий йўл билан тезроқ ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларда муҳим роль ўйнашга қодир. 

Душанбе саммитида  Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммадов БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида бўлгани  боис  иштирок этолмади. Аммо мазкур мамлакат бош вазири Пурли Агамуродов Туркманистон вакили сифатида МДҲга раислик қилиш масъулиятини қабул этди.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, МДҲга аъзо мамлакатларнинг  мураккаб бўлган сиёсий ва иқтисодий бир шароитида  ушбу Иттифоққа Туркманистоннинг раислик қилиши мазкур  республика учун алоҳида бир масъулият юклайди. Ҳолбуки Туркманистон 2005 йилдан бери МДҲ учун  ҳошиявий бир аъзо сифатида амал қилиб келган.

Ўтган йиллар давомида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари бир қатор ҳамкорликларни ўзаро  йўлга қўйишган, мавжуд имкониятлардан етарлича фойдалана олишмаган.

МДҲга аъзо мамлакатлар  Ғарб томонидан бўлган айрим таҳдидлар билан юзмаюз бўлишган. Эндиликда ушбу Иттифоқни бошқа таҳдидлардан ҳам ҳимоялаш ва МДҲни сақлаш учун бўлаётган ҳаракатлар аҳамиятдан холи эмас.