сентябр 30, 2018 16:39 Asia/Tashkent
  • Бердимуҳамедов БМТни Орол денгизи муаммосини атрофлича муҳокама қилишга чақирди
    Бердимуҳамедов БМТни Орол денгизи муаммосини атрофлича муҳокама қилишга чақирди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиядаги нутқида БМТга аъзо давлатларни Ашхободнинг Орол денгизи ҳавзаси учун БМТнинг махсус дастурини ишлаб чиқиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди. 

“Минтақа давлатларининг халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлигининг муҳим мавзулари қаторида Орол денгизини қутқариш масаласи туради. Муаммони ҳал қилиш учун жаҳон ҳамжамияти ёрдами, янги комплекс халқаро ёндашув, бу ишда БМТнинг тизимли ва фаол иштироки талаб қилинади”, деб айтган Бердимуҳамедов.

Унинг айтишича, Туркманистон БМТнинг Орол денгизи ҳавзаси учун махсус дастурини ишлаб чиқиш ва Орол муаммосини БМТ фаолиятининг алоҳида йўналиши қилиб ажратиш ташаббусини амалга оширишни бошлаган.   

Туркманистон президенти шу муносабат билан БМТга аъзо давлатларни бу таклифни қўллаб-қувватлашга чақирган. Унинг таъкидлашича, бунга 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган, БМТ Бош ассамблеясининг “БМТ ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ўртасидаги ҳамкорлик” резолюцияси яхши асос бўлади. 

Ёрлиқ