Қозоғистонда "Поиск-2018" номли ўқув машғулотлари бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i38140-Қозоғистонда_Поиск_2018_номли_ўқув_машғулотлари_бошланди
Қозоғистонда КХШТ мамлакатларининг Тезкор ҳаракат кучлари "Поиск-2018" номли ўқув машғулотлари бошланди.
(last modified 2025-11-23T08:33:04+00:00 )
октябр 01, 2018 12:21 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда
    Қозоғистонда "Поиск-2018"

Қозоғистонда КХШТ мамлакатларининг Тезкор ҳаракат кучлари "Поиск-2018" номли ўқув машғулотлари бошланди.

Ушбу ўқув машғулотларининг асосий мақсади, КХШТнинг тезкор ҳаракат кучларини жойлаштириш учун разведка олиб боришдир. Амалий машғулотлар вақтида ҳарбий хизматчилар космик, ҳаво, радимоэлектрон ва бошқа соҳаларда разведка олиб бориш машқларини бажаради”, - дейилган Спутник хабарида.

Ўқув машғулотларида Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия ҳарбийлари иштирок этмоқда. Умумий ҳисобда “Поиске – 2018” ўқув машғулотларида 3 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва 500дан ортиқ техника иштирок этмоқда.

Россиядан ушбу манёвларда қатнашиш учун бир неча разведкачи бўлинмалар ва спецназ, жами 300 нафар аскарлари етиб келишган. Ундан ташқари 2та разведкачи самолёт Су-24МР, "Орлан-10" ва "Форпост" учувчисиз аппаратлар ҳам иштирок этмоқда.