КХШТ Афғонистондаги террорчилик таҳдидларнинг кучайишидан ташвишда
(last modified Sat, 06 Oct 2018 14:18:33 GMT )
октябр 06, 2018 19:18 Asia/Tashkent
  • Афғонистон
    Афғонистон

КХШТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари Тожикистон билан чегарадош бўлган Афғонистон республикаси шимолида террорчилик таҳдидларининг тобора ортиб бораётанидан хавотирланиш билдиришди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТ томонидан маъқулланган  КХШТнинг баёнотида Тожикистон билан қўшни Афғонистон мамлакати шимолида террорчилик таҳдидлар ва ҳаракатлар  ортиб бормоқда,  деб таъкидланган.

Мазкур баёнотда  Афғонистон шимолида ИШИД террорчи гуруҳи ва бошқа террорчилик ташкилотлар жангарилари сафининг  кенгайишидан қатъий хавотирланиш билдирилган. 

КХШТ ушбу баёнотида Афғонистондаги этник ва диний низоларни кескин қоралаб, бу мамлакатда ИШИДнинг Афғонистондаги ячейкасининг  фаоллашганини қайд этди.

Мазкур ташкилот шунингдек,  Кобул давлатини  террорчилик гуруҳлар ҳаракатининг олдини олиш учун жиддий чоралар кўришга чақирди.

 КХШТга аъзо давлатлар  Афғонистондаги гиёҳванд моддаларнинг етиштирилиши ва контрабандасидан қаттиқ ташвишланиш билдириб,  Кобул давлатидан  гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашни янада кучайтиришини сўрамоқда.

 

Ёрлиқ