Олмаота шаҳридаги Германия консулхонаси наздида норозилик намойиши
Қозоғистоннинг бир гуруҳ фуқаролари Олмаота шаҳридаги Германия консулхонаси олдида митинг ўтказиб, Хитой лагерларидаги ўз қариндошларини озод қилиши учун Берлин давлатидан ёрдам сўрадилар.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бир гуруҳ қозоғистонликлар Олмаота шаҳридаги Германия консуллиги наздида намойиш ўтказиб, Хитой лагерларида сақланаётган ўз қариндошларини озод этиши учун Ангела Меркелдан кўмак сўрашди.
Мазкур хабарга асосан, БМТ масъуллари бир миллионга яқин уйғур миллатига мансуб Хитой фуқароларининг бу мамлакат экстремизмга қарши марказлари ва жамлоқларида сақланаётганини эълон этишмоқда.
БМТ агентлигига кўра, айни пайтда Хитойнинг Шинжон вилояти қўлга олинганларнинг жамлоқларига айланган.
Қозоғистонлик намойишчилар ўз қариндошларини Хитойнинг Шинжон минтақасидаги танишлари олдига борганида Пекин давлати хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олиниб, жамлоқларга юборилганини таъкидлашмоқда.