Қирғизистонда ҳазрат Мавлоно қарашлари мавзусида халқаро анжуман ӯтказилди
октябр 10, 2018 17:18 Asia/Tashkent
Қирғизистонда буюк форс шоири Жалолиддин Румий таваллудининг 811 йиллигига бағишлаб халқаро анжуман ӯтказилди. Анжуманда бешта мамлакатдан йиғилган олимлар улуғ шоирнинг қарашларини муҳокама қилишди.
Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кӯра Қирғизистоннинг пойтахти Бишкек шаҳрида Эрон Ислом жумҳурияти элчихонаси қошидаги Маданият ваколатхонаси билан иҳамкорликда бӯлиб ӯтган илмий анжуманда Эрон, Афғонистон, Туркия ва Тожикистоннинг Бишкекдаги элчилари, шунингдек қирғизистонлик олимларнинг ҳар бири ӯз мамлакатлари халқининг зеҳниятида ҳазрат Мавлононинг ӯрни ҳақида гапиришди.
Ёрлиқ