Қирғизистон президенти: Собиқ СССР таълим услубига барҳам берилсин
Қирғизистон президенти МДҲ мамлакатларида ҳали ҳам собиқ Шӯролар ҳукумати таълим услубига амал қилинаётганига ишора қилиб, деди: меҳнат бозорларидаги вазият тубдан ӯзгарган, шу сабабли таълим услуби ҳам ӯзгариши керак.
ФОРС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкекда бӯлиб ӯтган МДҲ мамлакатлари таълим-тарбия соҳаси намояндаларининг 5-йиғилишида бу ташкилот ҳудудидаги мамлакатларда ҳали ҳам собиқ Шӯролар ҳукумати таълим услубига амал қилинаётганига ишора қилиб, илова қилди: бугунга келиб, меҳнат бозорлари ва иқтисодий муносабатлардаги вазият тубдан ӯзгарган, шу сабабли таълим соҳасида ислоҳотлар ӯтказиш бугунги куннинг асосий талабидир.
Жээнбековнинг таъкидлашича, собиқ Шӯролар Иттифоқи парчаланиши билан одамлар эркин тижорат, меҳнат бозоридаги ӯзгаришлар каби янги тушунчаларга дуч келишди. Вужудга келган ӯзгаришлар янги таълим системаси яратилишини талаб қилмоқда.