Қирғизистон Ташқи ишлар вазири истеъфо берди
(last modified Sat, 13 Oct 2018 08:47:10 GMT )
октябр 13, 2018 13:47 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Ташқи ишлар вазири истеъфо берди

Қирғизистон президенти Ташқи ишлар вазири истеъфосини қабул қилди.

ФОРС ахборот агентлигининг хабарига кӯра Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков  Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев истеъфосини қабул қилди. 

Эслатиб ӯтимиз: ӯтган ҳафта Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султон Бишкекдаги матбуот анжуманида чиқиш қилиб, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятини кўплаб қоидабузарликларда айблаган эди.

Қирғизистон Хавфсизлик Кенгаши мамлакатнинг  Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султоннинг ишини кӯриб чиқиб, унга дипломатик қоидаларни бузганлик айби билан  жиноят иши очган.