ИШИД террорчилик гуруҳининг чеченистонлик раҳбари ўрнида тожикистонлик Ҳалимов раҳбар этиб тайинланган
ИШИД террорчилик гуруҳи чеченистонлик Абу Умар Чечений ўрнида Тожикистондан қочиб кетган полковник Гулмурод Ҳалимовни ўз ҳарбий қўмондони этиб тайинлангинини эълон қилган.
Ахборот манбаларидан бири, ИШИД террорчилик гуруҳи Абу Умар Чечений ўрнида Тожикисонлик собиқ ОМОН полковники Гулмурод Ҳалимовни ўз ҳарбий қўмондони сифатида тайинлангани ҳақида хабар берди.
Алолам телеканали сайти ҳам ушбу ахборот манбаи шанба куни Ироқнинг Ассумария нюс сайтига қуйидагича хабар берди: ИШИД террористлари орасидан қўлга келган маълумотлар бу гуруҳ қўмондонларидан бири Абу Умар Чеченийни ҳалок бўлганидан кейин Гулмурод Ҳалимов уни ўрнида раҳбар этиб сайланган деб хабар қилган.
Ушбу манба шунингдек ИШИД террористлари бошқа раҳбарлари каби Ҳалимовни ўлдирилишидан қўрқиб уни раҳбар этиб тайинлаганлигини эълон қилишдан воз кечишмоқда деб қўшимча қилди.
Ўз номини фош бўлишини истамаган ушбу манба, ИШИД террорчилик гуруҳининг аксарият раҳбарлари Сурия ҳудудларидалар. Улар Найнаво вилоятини бошқариш учун кўпроқ иккинчи ва учинчи даражали раҳбарларидан фойдаланишади деб аниқлик киритди.