Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган автобус иши бўйича ҳукм чиқарилди
Қозоғистон суди 2018 йил январида мамлакатнинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган ва 52 ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган автобус ҳайдовчиларини беш йил қамоққа ҳукм қилди.
Дарё сайтига кўра, автобусни Қозоғистондан Россияга ҳайдаб кетаётган уч ҳайдовчининг ҳар бири беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Улар жазони ўтаб чиққанидан сўнг етти йил давомида йўловчи ташиш соҳасида ишлаши тақиқланади.
Автобусга эгалик қилувчи компаниянинг ҳақиқий эгаси эса ҳозирда халқаро қидирувда.
Жиноий иш бўйича яна икки судланувчи — автобусга эгалик қилувчи компания механиги ва таъсисчиси уч ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилган (носоз автобусни йўлга чиқариб юборгани учун).
Бундан ташқари, судланувчилар ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонликнинг ҳар бири учун уларнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге (тахминан 5,4 минг доллар)дан товон пули ҳам тўлаши лозим (авваллари 16 нафар қурбоннинг оила аъзолари судланувчилардан жами 2,4 миллиард тенге (ҳар бир қурбон учун 150 миллион тенгедан) товон пули талаб қилинганди.