МДҲ чегара хизматлари бошлиқлари Марказий Осиё ва Афғонистон чегарасидан хавотирда
МДҲ ташкилотининг чегара хизматлари бошлиқларининг етмишинчи йиғилишларида Марказий Осиё ва Афғонистон чегаралари вазияти ҳақида огоҳликка чорлашди.
Қирғизистоннинг Такмак шаҳрида МДҲ ташкилотининг чегара хизматлари бошлиқлари кенгашининг етмишинчи йиғилишида Марказий Осиё республикаларининг чегарага боғлиқ вазияти кўриб чиқилди.
МДҲ ташкилотининг чегара хизматлари кенгашининг расмий баёнотида қайд этилишича, Марказий Осиёнинг чегараларидаги вазият қалтис бўлиб, террорчилик гуруҳларининг фаоллашуви ва Афғонистондаги ўзгаришлар ҳамда экстремистик жангари гуруҳларнинг кўпайиши ушбу мамлакатнинг сиёсий соҳасида юзага келган.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” ҳаракатининг жангарилари ўртасида кураш кетмоқда. “Толибон” бундан аввал мамлакатнинг қишлоқ туманларида катта ҳудудни эгаллаган, энди эса йирик шаҳарларга ҳужумга ўтди.
Шунингдек, мамлакат ҳудудида “ИШИД” террорчилик уюшмаси таъсири кучайди. Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари терроризмга қарши қурашиш бўйича бутун мамлакат бўйлаб ҳамкорликда операциялар ўтказишмоқда.
Афғонистондаги вазият кейинги ойларда сезиларли равишда ёмонлашди. Илгари мамлакатнинг қишлоқ жойларини эгаллаб турган "Толибон"йирик шаҳарларга ҳужум қилишга ўтди. Шунингдек, мамлакатда “ИШИД” террорчилик гуруҳининг таъсири кучаймоқда.