Қирғизистон президенти: Анъанавий исломни ривожлантириш Қирғизистон хавфсизлигининг гаровидир
Қирғизистон президенти деди: Анъанавий ислом қадриятларини ривожлантириш Қирғизистон хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга
ФОРС ахборот агентлигининг хабарига кӯра Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков пайшанба куни деди: Қирғизистонда турли дин, қавм, маданият вакиллари яшашади. Уларнинг ӯзаро тинч-тотув яшаши давлатнинг асосий мақсадидир.
Бугун ҳар бир мамлакатга тероризм ва экстремизмнинг хавф солаётгани сир эмас. Шунинг учун давлат диний таълимни кенгайтириши лозим. Қирғизистон университетларида янги стандартлар жорий қилиниб, диний уламолар ва Таълим-тарбия вазирлигининг яқин ҳамкорлиги йӯлга қӯйилган.
Жээнбеков илова қилди: диний мактаблар, исломий коллежлар, ислом институтлари ва ислом университетлари ягона диний таълим системаси бӯлиб, келажакда давлат назорати остидаги исломий академия ҳам таъсис этилади.
Қирғизистон президентининг таъкидлашича, ислом Қирғизистоннинг энг муҳим қадрияти бӯлиб, жамиятнинг руҳий, маданий, ижтимоий ривожланишида муҳим рол ӯйнайди.