Қирғизистон собиқ президентининг сиёсий дахлсизлиги бекор бўлди
(last modified Tue, 27 Nov 2018 14:23:31 GMT )
ноябр 27, 2018 19:23 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон собиқ президентининг сиёсий дахлсизлиги бекор бўлди
    Қирғизистон собиқ президентининг сиёсий дахлсизлиги бекор бўлди

Алмазбек Атамбаевнинг сиёсий дахлсизлиги бекор бўлди

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қирғизистон парламенти сешанба куни Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг сиёсий дахлсизлигини бекор қилди. 

Қирғизистон парламенти тарқатган баёнотга кўра, "Қирғизистон президенти ваколатлари" тўғрисидаги қонуннинг айрим бандлари ўзгарди.

Унда, мамлакат президентининг оила аъзоларидаги имтиёзлар ва ваколатлар олиб ташланди. Собиқ президентга бепул тақдим этиладиган транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятлари ҳам тўхтатилди.   

Қирғизистон президентини фаолиятининг кафолатлари бўйича қонуннинг 12-банди: 

«Қирғизистон Республикасининг собиқ президенти дахлсизлик ҳуқуқига эга. У Қирғиз Республикасидан президентнинг ваколатли ҳуқуқларини бажарган вақтида қилган харакатлари ёки характсизлиги учун жазо ва маъмурий жавобгарликка тортилиши, шунингдек қўлга олинишга, қамоққа олинишга, тинтувга, тергов қилишга ёки ҳусусий текширувга дучор қилиниши мумкин эмас», каби бандлар олиб ташланди. 

Ёрлиқ