Қирғизистон транспорт вазирининг ўринбосари қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i40730-Қирғизистон_транспорт_вазирининг_ўринбосари_қўлга_олинди
520 минг АҚШ долларини ўмарганликда гумонланаётган Қирғизистон транспорт вазирининг ўринбосари мамлакат Миллий Хавфсизлик қўмитаси томонидан қўлга олинди
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 06, 2018 18:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон транспорт вазирининг ўринбосари қўлга олинди

520 минг АҚШ долларини ўмарганликда гумонланаётган Қирғизистон транспорт вазирининг ўринбосари мамлакат Миллий Хавфсизлик қўмитаси томонидан қўлга олинди

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик қўмитасининг коррупцияга қарши идораси, коррупцияда айбланаётган мамлакат Транспорт вазирининг муовини Азимжон Жусупалиевни қўлга олган.

 Қирғизистоннинг турли вилоятларида йўл қуришга тегишли тендерлар ўтказиш масъулиятига эга бўлган Жусупалиев, хорижий компаниялардан бирининг манфаатларини ҳимоя қиларди.

Қирғизисттон транспорт вазирининг ўринбосари ўз хизматлари учун 520 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилади.

Олдинроқ ҳам Жусупалиевнинг 120 минг доллар пора олгани аниқланганди.