Россия ҳарбийлари Тожикистон тоғларида «жангарилар»ни йўқ қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i40923-Россия_ҳарбийлари_Тожикистон_тоғларида_жангарилар_ни_йўқ_қилди
Мотоўқчилар жангариларни қуршаб олди ва махсус операция давомида уларни йўқ қилди
(last modified 2025-10-05T12:37:25+00:00 )
декабр 11, 2018 18:42 Asia/Tashkent
  • Россия ҳарбийлари Тожикистон тоғларида «жангарилар»ни йўқ қилди
    Россия ҳарбийлари Тожикистон тоғларида «жангарилар»ни йўқ қилди

Мотоўқчилар жангариларни қуршаб олди ва махсус операция давомида уларни йўқ қилди

Россиянинг 201-ҳарбий базаси хизматчилари Тожикистондаги Лоҳур тоғ полигонида шартли жиноий гуруҳ ҳужумини бартараф қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Машқлар сценарийсига кўра, шартли террорчиларнинг қурол-яроғ ва ўқ-дори омборларига тайёрланаётган ҳужуми ҳақида маълумотлар олинади. Ҳарбийлар тревога бўйича кўтарилади ва ҳужум кутилаётган ҳудудга ташланади.

Мотоўқчилар жангариларни қуршаб олди ва махсус операция давомида уларни йўқ қилди.