Қирғизистон ҳукумати коррупция ҳолатларининг ортишидан хавотирланмоқда
Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати расмийларидан бири ушбу мамлакат расмийлари ўртасида коррупция ҳолатларининг кенгайиши ташвишли эканини таъкидлади.
Қирғизистон миллий хавфсизлик комитети раисининг биринчи ўринбосари Сагинбек Исмоилов молиявий фасодлик сабабли Қирғизистон транспорт вазири ўринбосари Азимхон Жассубалиевнинг қўлга олинишига ишора этиб, Қирғизистоннинг транспорт вазирлигида коррупцияга тегишли жиноий ишида ушбу ўлкадаги бошқа расмийларининг номлари ҳам бор. Улар ҳам жиноят содир этганлари учун тергов қилинади,-деб таъкидлади.
Қирғизистон транспорт вазирининг ўринбосари Азимхон Жассубалиев икки ҳафта олдин 500 минг доллар пора олганга айбланиб миллий хавфсизлик органлари томонидан қўлга олинди.
Бишкек давлати расмийсининг қўлга олиниши шундай бир шароитда амалга оширилдиким, бундан олдин Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ушбу мамлакат транспорт вазирини масъулиятсизлиги туфайли ишдан бушатган эди.
Сооронбай Жээнбековнинг қудрат бошига келганидан бери ўтган бир йил давомида давлат ташкилотларининг ходимлари ўртасида молиявий коррупция бўлиши мумкин эмаслигини эслатиб, молиявий фасодлик Қирғизистонда демократик ўзгаришларга монеа яратади,-деб таъкидлаб келмоқда.
Қирғизистон президенти иқтисодий фасодликка айбланган масъуллар ва давлат амалдорларининг мол-мулки ижтимоий лойиҳаларнинг манфаатига ўтказилсин,-деб таклиф киритган.
Шундай назарга ташланадиким, Ғарб давлатлари назарида бўлган Қирғизистондаги демократия порахўрлик билан бирга олға томон ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, коррупция ва порахўрлик доим демократиядан бир ёки икки қадам олдинда ҳаракат қилади.
Қирғизистонда коррупция ҳолатлари ва порахўрликнинг кенгайиши шундай бир вазъиятда давом этмоқдаким, бу мамлакат хорижий кўмакларсиз ривож-равнақ тополмайди.
Ҳар ҳолда шуни зикр этиш жоизки, Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти бўлганидан бўён охирги бир йил давомида Бишкек ҳукуматининг 10 нафар юқори мартабали расмийлари порахўрлик ва молиявий коррупция сабабли ишдан бушатилди.
Қирғизистоннинг бешинчи президенти Сооронбай Жээнбековнинг Марказий Осиё президентларидан фарқли томони шундаки, Қирғизистонда президентлик даври якунланганидан кейин молиявий фасодликка қўл урган барча шахслар муҳокама этди ва қамоққа олди.
Жээнбеков ўз президентлик даврида собиқаси бўлмаган тарзда молиявий коррупцияга айбланган давлат расмийларини ишдан бушатиб, ҳатто қамоққа олди.
Бу сиёсатни амалга ошириш билан Қирғизистонда порахўрлик ва молиявий коррупция мизони нафақат камайгани йўқ, балки унинг мизони янада ошмоқда.