Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасидаги теракт ташкилотчилари ва ижрочилари шахси ўрнатилди
Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасидаги теракт ташкилотчилари ва ижрочилари шахси ўрнатилди
Хитойнинг Бишкекдаги элчихонасидаги теракт ташкилотчилари ва ижрочилари шахси ўрнатилди. Бу ҳақда Тожик радиоси Ка Ньюзга таяниб хабар қилган.
Теракт юзасидан Тергов қўмитаси томонидан "Террорчилик" ва "Ўқотар қурол, ўқ-дори, портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни ноқонуний сотиб олиш, сақлаш, ташиш ва олиб юриш" моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Терговнинг аниқлашича, теракт буюртмачилари Суриядаги "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик ташкилоти томонидан бошқариладиган уйғур террорчилик гуруҳлари бўлган.
Теракт ижрочилари: Қирғизистон фуқароси, Ош вилоятининг Ноокат тумани Куу-Майдон қишлоғида яшовчи, қирғиз, "Максым Ош" корхонаси ҳисобчиси ва ўриндошлик асосида "Адал Тур" туристик фирмаси ходими; Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги Нўвак қишлоғидан бўлган, бироқ Қирғизистонда яшовчи шу мамлакат фуқароси бўлган.
Теракт ташкилотчиси – "Адал Тур"нинг Туркиядаги вакили қидирилмоқда, у Истанбулдан терактни ташкиллаштиришнинг молиявий томонлари билан шуғулланган. Маълумотларга кўра, у ҳозирда Истанбулда.
Хорижлик ҳамкорларга бу қидирилаётган шахсларни ушлаш ва Қирғизистонга топшириш илтимоси жўнатилган.