декабр 25, 2018 17:43 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда

Ўзбекистон ва Қозоғистон милодий 2019 йилдан бошлаб Марказий Осиёнинг (Silk visа) Ипак муштарак виза лойиҳасидан фойдаланади.

Ўзбекистон туризм давлат қумитасининг ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев феврал ойидан бошлаб Марказий Осиё муштарак виза лойиҳаси ижрога киришига ишора этиб, бу виза Марказий Осиё минтақасига хорижий туристларни янада жалб этиш учун муштарак сайъ-ҳаракатлар ва умуман олганда ушбу минтақани янада кенгроқ таништириш мақсади билан амалга оширилади,-деб таъкидлади. 

 "Ипак визаси" деб номланган (Silk visа) Марказий Осиё муштарак виза лойиҳаси Европа Иттифоқи ва ушбу иттифоқга аъзо мамлакатлар ўртасида мавжуд бўлган Шенген визасига ўхшайди. Шенген минтақаси 26 мамлакатни ўзига қамраб олади. Бу мамлакатлар Европа Иттифоқи бўйлаб визасиз ягона бир мамлакатдек эркин сафар қилиш учун келишувга келишган.

Муштарак виза лойиҳасини амалга ошириш учун Марказий Осиё давлатларининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари шундай бир вазъиятда амалга оширилмоқдаким, бу минтақадаги республикаларда етарли даромад манбаларининг етишмаслиги туфайли бошқа мамлакатларнинг фуқаролари учун виза содир этишдан келиб чиқадиган даромадга эҳтиёж сезаётганини кўрсатади. 

Ҳақиқатан ҳам, виза олиш Марказий Осиё республикалари, айниқса Тожикистон ва Қирғизистоннинг даромад манбаларидан бири ҳисобланади. 

Бу сайъ-ҳаракатларга қарамай ҳақиқат шундаки, Марказий Осиё ва Кавказ республикалари Шўролар Иттифоқи доирасида, Совет Иттифоқи республикалари бўйлаб 70 йилдан ортиқ вақт давомида сафар қилиш тажрибасини бошдан ўтказган. 

Бу республикалар мутақилликка эришганларидан 30 йил ўтгач мазкур республикалар ҳалигача собиқ тизимдан фойдаланишга мойиллик зоҳир этишади. Айниқса, Совет Иттифоқининг темир йўл линиялари ва автомобил трассалари шундай лойиҳалаштирилганки, бир нечита мамлакатдан ўтишдан кейин мақсадга бориб етади. Мисол учун келтириш мумкинки, агар одам Қозоғистон темир йўли орқали Ўзбекистонга сафар қилишни мақсад қилса, Қирғизистон ва Тожикистондан ўтишга мажбур бўлади. 

Марказий Осиё республикаларининг истиқлолга эришганларидан кейин Марказий Осиё фуқаролари учун транзит йўллари жиддий бир муаммога айланиб қолганди. 

Ҳақиқатан ҳам, агар Ипак визаси қўлланилса, Марказий Осиё фуқаролари бошқа мустақил республикаларга сафар қилиш учун ташвишланишмайди ва Совет Иттифоқи даврига ўхшаб сафар қилишлари осонроқ бўлади. 

Ёрлиқ