Дунёни кӯр! Аҳоли нон учун навбатда, президент эса қўшиқ куйлайди
(last modified Wed, 26 Dec 2018 08:04:35 GMT )
декабр 26, 2018 13:04 Asia/Tashkent
  • Гурбангули Бердимуҳаммедов набираси Керимгули билан қўшиқ куйламоқда.
    Гурбангули Бердимуҳаммедов набираси Керимгули билан қўшиқ куйламоқда.

Туркманистон расмий матбуотининг билдиришича, президент Гурбангули Бердимуҳаммедов “Орзу” деган янги қўшиғини кириб келаётган Янги йил муносабати билан Ашхабоддаги «Мизан» марказида 21 декабрь куни набираси Керимгули билан биргаликда ижро этган.

Матбуот қўшиқ матнини президент, мусиқасини эса унинг набираси ёзганини билдирган.

“Замонавий услуби ва аранжировкаси билан ажралиб турган бу қўшиқ уч тилда -туркман, инглиз ва немис тилларида ижро этилди. Ўзининг гўзал оҳанги, таъсирчан сўзлари билан қўшиқ тингловчиларнинг қалбидан чуқур жой олди. Тингловчилар қўшиқни гулдурос қарсаклар билан олқишлагани бунинг исботидир”, деб ёзди туркман расмий матбуоти.

Туркман президенти қўшиқни ҳукумат аъзолари, депутатлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, вазирлик ва тармоқ муассасалари вакиллари, хориж дипломатлари ҳамда санъат ва маданият арбоблари иштирокидаги тадбир пайтида куйлади.

Гурбангули Бербимуҳаммедов бундан аввал ҳам ўзи ёзган қўшиқларни ижро этган эди.

Айни пайтда президенти қўшиқ куйлаётган Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кузатилмоқда.Туркманистондан олинаётган хабарларда айтилишича,бугунги кунда мамлакатда иш ўринлари қисқармоқда, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш учун  эса узундан узоқ навбатлар пайдо бўлмоқда.