Имомали Раҳмон: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари 2018 йилнинг тарихий воқеаси эди
(last modified Thu, 27 Dec 2018 06:50:18 GMT )
декабр 27, 2018 11:50 Asia/Tashkent
  • Имомали Раҳмон: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари 2018 йилнинг тарихий воқеаси  эди

Тожикистон презизенти мамлакат парламентига анъанавий йиллик мурожаатида Ўзбекистон билан муносабатларни яхшиланганини 2018 йилда мамлакат эришган энг катта ютуқлари сифатида қайд этди.

Эмомали Раҳмон икки мамлакат муносабатларини тарихий деб, стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан виза режими бекор қилинганидан кейин икки мамлакатнинг 2,5 миллиондан ортиқ одам икки мамлакат ҳудудига ташриф буюрган.

Жорий йилнинг август ойида Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюрган. Эмомали Раҳмоннинг сўнгги 17 йил давомида Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи бўлди. Томонлар 130 миллион долларлик битимлар тузди ва қўшма баёнот имзолади. Шунингдек, президентлар давлат чегарасидаги муаммоли масалаларни ҳал қилишга келишиб олишди.