Қирғизистон расмийлари томонидан қонунлар бузилмоқда
Қирғизистон бош прокуратурасининг коррупцияга қарши бўлим бошлиғининг ўринбосари Қирғизистон расмийлари томонидан қонунбузарлик, жумладан молиявий фасодликка тегишли 100 мингдан ортиқ ҳодиса рўйхатга олинганидан хабар берди.
Қирғизистон бош прокуратурасининг коррупцияга қарши бўлим бошлиғи ўринбосари Зокирбек Акбар Назаров чоршанба куни 2018 йилнинг 11 ойи давомида тарқатилган статистик маълумотга кўра, Қирғизистон расмийлари томонидан 131 минг 160 -дан ортиқ қонунбузарлик ҳодисалари рўйхатга олинган,-деб айтди.
Қирғизистон бош прокуратурасининг коррупцияга қарши бўлим бошлиғи ўринбосари мамлакатнинг бош прокуратураси расмий амалдорлар томонидан 10 мингта қонунбузарликларга қарши жиноий иш қузғатди ва 6 минг 830 нафарини жазога маҳкум этди-деб қўшимча қилди.
Совет Иттифоқидан ўз мустақиллигига эришган республикалардан бири унвонида комилан давлат тизмига эга бўлган Қирғизистон республикаси ўзининг бюрократик структураси самарасизлиги масаласидан ранж-азоб чекади. Шунга кўра, ушбу мамлакатдаги бюрократик структуранинг кенг тасирга эга бўлиши давлат ташкилотларининг барча ижроия ва хизмат кўрсатиш соҳаларига дахолат этиши сабабига айланган.
Бунга қўшимча, мазкур структуралар пассивлик, маҳаллий расмийларнинг аралашуви ва маъмурий жараёнларнинг узоқ муддат давом этиши каби сабаблардан ранж-азоб чекади.
Бундай вазъият маъмурий идораларга мурожиат этган шахсларнинг талаб ва истаклари кўриб чиқилиши ва маъмурий ишлар тезроқ бажарилиши учун давлат ва маъмурий расмийларига пора беришлари сабабига айланган.
Бошқа томондан маъмурий идораларнинг кенг имкониятга эга бўлишлари ва уларнинг фаолиятини назорат қилишда мавжуд бўлган қийинчиликлар туфайли маъмурий органлар томонидан қонунни бузиш ёки четлаб ўтишлари сабабига айланган.
Бироқ, шу нуктани эътибордан четга қолдирмаслик керакки, мамлакатдаги кўзатув органлари ушбу бузғинчиликларни аниқлаш ва уни текширишдан ҳам баҳраманд бўлишмоқда.
Япония ташқи тижорат ташкилоти иқтисодий тараққиёт муассасасининг эксперти Досим Сатпаев Қирғизистондаги коррупция ҳақида Қирғизистон турли сабаблар билан коррупцияга юзмаюз бўлган ва бу мамлакатда коррупцияга қарши кураш олиб бориш сайъ-ҳаракатлари мувафаққиятсизликка учраган. Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, давлат тизимининг ҳаддан зиёд кенгайиши ва назорат самарасизлиги мамлакатда коррупция ҳодисаларининг давом этишида самарали омил бўлмоқда,-деб ёзади.
Шунинг учун Қирғизистон давлати ўз маъмурий тизими структурасини ислоҳ этишга ҳаракат қилиши лозим. Ҳукуматни минималлаштириш, чора тадбир ва йўналишларни аниқлаш шунингдек инсон русерсларини бошқарувчилар сонини камайтириш мамлакатда коррупцияни камайтиришга ёрдам беради.