Қозоғистон парламентида Каспий денгизи ҳуқуқий режими қабул қилинди
(last modified Tue, 01 Jan 2019 14:29:33 GMT )
Январ 01, 2019 19:29 Asia/Tashkent
  • Каспий денгизи ҳуқуқий режими
    Каспий денгизи ҳуқуқий режими

Ойлар давомидаги таҳлиллар ва ўрганишлардан кейин Қозоғистон парламенти Каспий денгизи ҳуқуқий режими конвенсиясига тегишли лойиҳани ратификация қилди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра, Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Кайрат Абдулраҳмонов  мазкур конвенсия Каспий денгизи бўйи мамлакатлар раҳбарларининг кейинги йиғилишида тасдиқланишидан олдин  5 мамлакат парламентларида ҳам  ратификация қилиниши кутилмоқда,  деб эълон қилди.

Кеча Россия Ташқи ишлар вазири ӯринбосари  Григорий Карасиннинг 2019 йил бошида Каспий денгизи бўйи 5 мамлакат раҳбарлари йиғилиш ўтказилишининг эҳтимоли ҳақида хабар қилгани ортидан Қозоғистон парламентида Каспий денгизи ҳуқуқий режими ратификация қилинган.

Каспий денгизи бўйи мамлакатлар раҳбарларининг  келгуси йиғилишида   денгизнинг ҳуқуқий масаласи конвенцияси қабул қилиниши кутилмоқда.