Financial Times Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюришни тавсия қилмоқда
(last modified Wed, 02 Jan 2019 12:52:17 GMT )
Январ 02, 2019 17:52 Asia/Tashkent
  • Financial Times Ўзбекистон ва Тожикистонга ташриф буюришни тавсия қилмоқда

Financial Times халқаро ишбилармонлик газетаси сайёҳларга Тожикистонни 2019 йилда ташриф буюриш тавсия этиладиган саккиз давлат рўйхатига киритган.

6-ўринда жойлашган Тожикистондан ташқари, рўйхатга қуйидаги давлатлар киритилди: Камбоджа, Фарер ороллари, Руанда, Уммон, Эритрея, Белиз ва Италия.

Материал муаллифлари қўшни Ўзбекистон орқали Тожикистоннинг шимолий қисмига боришни маслаҳат беришмоқда.

Financial Time’нинг қайд этишича, Ўзбекистон электрон визалар янги тизими, Европадан Тошкентга кўпроқ рейслар ва Тошкентдан Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарларига тезюрар темир йўл қатнови туфайли сайёҳлар учун янада қулайроқ бўлди.