Тожик-афғон чегарасида тожикистонлик ҳарбий зобити ҳалок бўлди
(last modified Sat, 05 Jan 2019 06:25:05 GMT )
Январ 05, 2019 11:25 Asia/Tashkent
  • Тожик-афғон
    Тожик-афғон

Тожик -афғон чегарасида афғон контрабандачиларига қарши ўтказилган амалиётлар жарёнида тожикистонлик ҳарбий зобити ҳалок бўлди.

Тожикистон хавфсизлик манбаларига кўра, кеча содир бўлган қуролли тўқнашув жараёнида  гиёҳванд моддалар контарабандаси билан шуғулланадиган афғонистонлик контрабандистлардан 15 килограмм гиёҳванд моддалар ва автомат қуроли  олиниб, мусодара қилинган.

Айтиш жоизки, Тожикистон Афғонистон билан 1340 километр чегарага эгадир. Тожикистон чегараси Россия ва ундан кейин Европа мамлакатларига Афғонистонда ишлаб чиқариладиган гиёҳванд моддаларни контрабанда қилишнинг асосий йўлларидан биридир, шу боисдан тез -тез чегарада тожик чегарачилари ва контрабандистлар ўртасида қуролли тўқнашувлар юз бериб туради.