Туркманистон давлати таҳдидларга қарши кураш учун захира ҳарбийларини рўйхатга олмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i42327-Туркманистон_давлати_таҳдидларга_қарши_кураш_учун_захира_ҳарбийларини_рўйхатга_олмоқда
Айрим ОАВ Туркманистон давлатини Афғонистон билан бу мамлакат чегаралари яқинида эктремистик гуруҳ жангариларини тўпланганидан хавотирга тушиб, мамлакатдаги захира ҳарбийларини қайта рўйхатга олишни бошлаганидан хабар қилишди.
(last modified 2019-01-16T08:56:13+00:00 )
Январ 15, 2019 19:20 Asia/Tashkent
  • Туркманистон давлати таҳдидларга қарши кураш учун  захира ҳарбийларини рўйхатга олмоқда

Айрим ОАВ Туркманистон давлатини Афғонистон билан бу мамлакат чегаралари яқинида эктремистик гуруҳ жангариларини тўпланганидан хавотирга тушиб, мамлакатдаги захира ҳарбийларини қайта рўйхатга олишни бошлаганидан хабар қилишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  айни пайтда Туркманистон ҳарбий амалиётларда иштирок қилишлари учун 50 ёшгача бўлган мамлакат фуқароларини рўйхатга олмоқда деб таъкидлади.

Туркманистон фуқароларига кўра, мамлакат Мудофаа вазирлиги масъуллари уймайуй юриб, ҳарбий амалиётларда қатнашиш қобилиятига эга эркакларни рўйхатга олишмоқда.

Айтиш керакки, Афғонистоннинг Туркманистон билан чегараларини айрим минтақалари қуролланган гуруҳлар жангарилари қўлига ўтган.