Россия Қирғизистон чегарачиларига 125 ҳарбий машина топширди
Бугун Қирғизистон ва Россиянинг юқори мартабали масъуллари иштирокида Қирғизистон армиясига Россия ҳарбий кўмакларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур маросимда Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков, Бишкекдаги Россия элчиси Андрей Кротко ва икки мамлакат ҳарбий масъуллари қатнашдилар.
Бишкекдаги Россия элчиси Андрей Кротка маросимда сўзлаган нутқида Қирғизистон давлатини Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ортидан Россия Иттифоқнинг жанубий чегаралари хусусан Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон билан Қирғизистон чегараларини кучайтириш мақсадида Бишкекка қурол -яроқ ва молиявий кўмакларини етказиб беради деб изоҳлади.
У ўз ўзларида бугун Қирғизистон чегара хизматига Россия кўмакларининг сўнгги босқичи якунланди ва бу ҳарбий техникалар Қирғизистон хавфсизлигини кучайтириш мақсадида етказиб берилди деб қўшимча қилди.
Маросимда Россиянинг транспорт вазири Михаил Семёнов ҳам Москва давлати Қирғизистон чегарачиларига 125 ҳарбий машина топширди, деб аниқлик киритди.