Қозоғистонда юз берган ёнғинда 5 нафар бола ҳалок бўлди
феврал 04, 2019 10:22 Asia/Tashkent
Остона шаҳридаги ҳовлилардан бирида юз берган ёнғин оқибатида беш нафар бола ҳалок бўлган
Ҳодиса Сариқ арка туманининг Чингизтау кўчасида содир бўлган.
«4 февраль куни соат 02:34 да 101 рақамига хусусий яшаш уйида ёнғин юз бергани тўғрисида маълумот келиб тушган. Ёнғин майдони 30 квадрат метрни ташкил қилган, 25 квадрат метр том қулаб тушган.
Ўт ўчирувчи бўлинма ёнғинни 03:24 дақиқа ичида бутунлай бартараф қилган. Ёнғин ўчириш вақтида 2006, 2008, 2013, 2015 ва 2018 йилларда туғилган беш нафар боланинг жасади топилган. Ота-онаси ишда бўлган», — дейилади хабарда.