Туркманистон президенти ва Россия ташқи ишлар вазири учрашди
Туркманистон президенти ва Россия ташқи ишлар вазири икки мамлакат ўртасидаги газ соҳасидаги ихтилофларни ҳал этиш лозимлигини таъкидлашди ва Каспий денгиз мавзуси ҳақида фикр алмашди
Эрон телерадиосининг хориж хизматидаги Туркман радиоси тарқатган хабарга кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чоршанба куни Ашхабод шаҳрида учрашган чоғларида икки мамлакат ўртасидаги газ соҳасидаги ихтилофларни ҳал этиш лозимлигини таъкидлашди ва Каспий денгиз мавзуси ҳақида фикр алмашди.
Бундан олдин, Туркманистон ва Россия ТИВ раҳбарлари Рашид Мередов ва Сергей Лавров учрашуви бўлиб ўтди. Унда Туркманистон Россия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга умид қилаётгани айтилган.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаган. Ўз навбатида Сергей Лавров ҳам Туркманистон раҳбарининг Россия делегациясига бўлган эътиборни юқори баҳолаган.