Назарбоев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди
(last modified Sat, 23 Feb 2019 11:49:00 GMT )
феврал 23, 2019 16:49 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Қозоғистон ҳукуматини истеъфога чиқарди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 21 февраль куни ҳукуматни истеъфога чиқарганини эълон қилди.

Президентнинг телевидение орқали қилган чиқишида билдиришича, ҳукумат иқтисодий ривожланишни таъминлай олмагани учун истеъфога чиқарилган.

-Аҳолининг реал даромадлари кўпаймади. Оила бюджетида озиқ-овқат учун сарфланадиган ҳаражатлар миқдори ошиб бормоқда,-деди Назарбоев.

Қозоғистон раҳбари мамлакатда кичик ва ўрта бизнес иқтисодий фаровонликни таъминловчи кучга айлана олмаганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Қозоқ ҳукумати мамлакатда турмуш шароитининг оғирлигидан шикоят қилаётган норозилар сони кўпайиб бораётган бир пайтда истеъфога чиқарилди.