Долзарб! Узр, Бен Ладеннинг ӯғли эмасмисиз?
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i43910-Долзарб!_Узр_Бен_Ладеннинг_ӯғли_эмасмисиз
Бен Ладеннинг ўғли Марказий Осиёда қидирилмоқда.
(last modified 2025-11-05T04:49:42+00:00 )
март 03, 2019 10:48 Asia/Tashkent
  • Долзарб!  Узр, Бен Ладеннинг ӯғли эмасмисиз?

Бен Ладеннинг ўғли Марказий Осиёда қидирилмоқда.

АҚШ ҳукумати “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг етакчиларидан бири бўлган Ҳамза бен Ладен ҳақидаги маълумот учун 1 миллион долларгача пул мукофотини эълон қилган.

“Ал-Қоида” террорчилик гуруҳининг асосчиси Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза Афғонистон ва Покистон чегараларида  яширинаётган бўлиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг дипломатик хавфсизлик бўйича бюроси раҳбари Майкл Эванофф маълум қилди, деб хабар қилди РИА Новости.

“Биз у Афғонистон ва Покистон чегараларида бўлиши мумкинлигини тахмин қиляпмиз.  У террорчиларнинг янги етакчиси бўлиши мумкин... Марказий Осиё жанубидаги исталган ерда бўлиши мумкин”, - деди Эванофф.