март 19, 2019 15:40 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Биз минтақамизда ва нафақат унда энг катта бўладиган масжид биносини қурмоқдамиз. Бу масжид нафақат бутун мусулмон дунёсида, балки пойтахт учун меҳмонлар, сайёҳлар ташриф буюрувчи, чиройи бўйича аҳамиятли объект ҳисобланади деб айтган

Масжид EXPO-2017 кўргазмаси ўтган ҳудуд орқасида жойлашади. У 30 минггача кишини сиғдира олиши ва Марказий Осиёдаги энг катта масжид бўлиши кутилмоқда. Қурилиш ишлари 2 йилдан кейин якунланиши режалаштирилган. Қурилишни турк компанияси олиб боради. 

Янги масжид 9,4 гектар майдонда жойлашади. Биноси 57 минг квадрат метрни эгаллайди. Масжид миноралари 130 метргача бўй чўзади, бош гумбаз баландлиги эса 88,2 метрни ташкил қилади. Эркаклар учун ибодат залининг сиғими 15 минг кишини, аёллар учун эса 3 минг кишини ташкил қилади. Масжид ҳовлиси ва бошқа хоналари яна 12 минг кишини сиғдира олади.

Ёрлиқ