Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i44489-Нурсултон_Назарбоев_истеъфога_чиқди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини маълум қилди
(last modified 2025-11-13T04:47:49+00:00 )
март 20, 2019 11:44 Asia/Tashkent
  • Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқишини маълум қилди

Президентлик ваколатларидан воз кечиши ҳақидаги баёнотни у халққа мурожаати чоғида берди.

«Бу йил мамлакатнинг олий раҳбари лавозимини эгаллаб турганимга 30 йил тўляпти. Мен мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлишдек буюк шарафга эришдим», — деди Назарбоев.

Ўз ютуқларидан бири сифатида у Қозоғистон Республикаси «замонавий демократик давлатини яратганлиги»ни айтиб ўтди.

Президент сайловларигача давлат раҳбари вазифасини вақтинчалик парламент сенати спикери Касим-Жомар Токаев бажаради.