Дариға Назарбоева президентлик сайловларда қатнашмайди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i44719-Дариға_Назарбоева_президентлик_сайловларда_қатнашмайди
Дариға Назарбоева 9 июнь кунги муддатдан олдинги сайловларда президентликка ўз номзодини қўйишни режалаштирмаяпти.
(last modified 2019-04-10T08:24:33+00:00 )
апрел 10, 2019 13:24 Asia/Tashkent
  • Дариға Назарбоева президентлик сайловларда қатнашмайди

Дариға Назарбоева 9 июнь кунги муддатдан олдинги сайловларда президентликка ўз номзодини қўйишни режалаштирмаяпти.

Қозоғистонни деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни истеъфога чиқди. Бунга қадар мамлакат парламенти сенатининг раиси бўлган Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбарига айланди. Президентнинг ваколат муддати 2020 йил ўз якунига етади. Сешанба куни Тўқаев республика президенти лавозими учун муддатдан олдинги сайловлар 9 июнь куни бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

Қозоғистон парламенти сенати (юқори палатаси) спикери ёрдамчиси Саула Мустафоева Йўқ, Дариға Нурсултоновна ўз номзодини қўйишни режалаштирмаяпти», - дея хабар берган.