Тошкентда ўтказилиши кутилган Марказий Осиё раҳбарларининг учрашуви кечиктирилди
Учрашув Марказий Осиё президентларининг розилиги билан бошқа муддатга кўчирилган.
Ўзбекистон пойтахтида 12 апрель куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтиши керак эди.
«Минтақа етакчиларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашуви аниқ санаси ҳали маълум эмас, у дипломатик каналлар орқали аниқлаштирилади», - дея айтиб ўтган манба.
Эслатиб ўтамиз, учрашувларнинг бундай шакли ўтган йил март ойида етакчиларнинг Остонадаги биринчи йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилганди.
Ўшанда Мирзиёев ҳамкасбларига ҳар йили Наврўз арафасида учрашишни таклиф қилди ва барчани 2019 йилда Тошкентга келишга чақирди.
Режалаштирилаётган учрашув кун тартибида - савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.