Тожикистон Роғун ГЭС қурилишини охирига етказиш учун Жаҳон банкидан ёрдам сўрамоқда
(last modified Thu, 11 Apr 2019 06:33:36 GMT )
апрел 11, 2019 11:33 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Роғун ГЭС қурилишини охирига етказиш учун   Жаҳон банкидан ёрдам сўрамоқда

Тожикистон Роғун ГЭС қурилишини охирига етказиш учун Жаҳон банкидан хорижий инвестициялар жалб қилишни назарга тутган.

 Тожикистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари Жамолиддин Нуралиев Жаҳон банки катта иқтисодчиси Гоар Гулуман ва халқаро молия институтининг Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Питер Олтерс билан учрашувда чоғида ушбу илтимосни баён этган.

Гоар Гулуман 1 апрелдан 10 апрелгача хизмат сафари билан  Тожикистонда бўлган.Учрашувда Нуралиев Роғун ГЭСи “минтақа давлатларини арзон электр энергия билан таъминлаш йўлида” муҳим минтақавий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. У Жаҳон банки вакилларига мурожаат қилиб, Роғун гидроузели қурилиши бўйича лойиҳани ҳаётга татбиқ этишда хорижий инвестицияларни жалб қилишга ҳисса қўшишга чақирган.

Тожикистон ҳозирга қадар Роғун ГЭСни асосан ўз маблағлари ҳисобига қуриб келган. Тожикистон Молия вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йилда ушбу мақсадлар учун бюджетдан 2 миллиард 100 миллион сомоний (222 миллион доллар) ажратилади. Ўтган йили 4,7 миллиард сомоний гидро электр станцияни қуришга кетди, улардан 3,4 миллиарди - бюджет маблағлари, қолган қисми эса 2018 йилга Тожикистонга ажратилган евробондлардан олинди.

Ёрлиқ