Олма-Ота - Тошкент трассасида юз берган ЙТҲда 11 киши қурбон бўлди
(last modified Sat, 20 Apr 2019 07:55:51 GMT )
апрел 20, 2019 12:55 Asia/Tashkent
  • Олма-Ота - Тошкент трассасида юз берган ЙТҲда 11 киши қурбон бўлди

Қозоғистоннинг Олма-Ота-Тошкент йўлида автобусни ағдариб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Қозоғистон ИИВ хизматига кўра, мамлакат трассалардан бирида йўловчи автобус ағдарилиб кетди, 11 киши ҳалок бўлди, яна 29 нафари жароҳатланди деб хабар қилди.

Авария тонг саҳар бешда Жамбил вилояти Кўрдай туманида юз берган. Олма-Ота - Тошкент трассасининг 181-километрида Toyota Camry автомобили йўл ёқасида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Машина кетидан келаётган ҳайдовчи авария олдини олишга уринган, аммо оқибатда автобус ағдарилиб кетган.

Саккиз киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яна уч нафари касалхонада вафот этган.

 

Ёрлиқ